Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида талассемия касаллигига чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишга доир семинар ташкил этилди.
Қайд этишилишича, талассемия қон билан боғлиқ генетик ва ирсий касаллик бўлиб, анемияга олиб келади. Вилоятимизда ҳам 45 нафар болада бу касаллик аниқланган.
Бундай беморларга тиббий ёрдам кўрсатишда донор қонини ҳар 21 кунда олиш, “Эксиджад” препаратини умрбод истеъмол қилиб бориш, ҳар 3-6 ойда жигар, юрак, эндокрин органлар фаолиятини назорат қилиб бориш, рационал овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига қатъий риоя қилиш жуда муҳим ҳисобланади.
Семинарда марказ бош шифокори Тўлқин Расулов, гематология бўлими бошлиғи Панжи Эркаев, республика анемия маркази директори, профессор Дилора Сулаймонова, вилоят қон хизмати маркази бош шифокори Дилмурод Тошев ва бошқалар бу борада тиббий ёрдам самарадорлигини ошириш хусусида батафсил сўз юритдилар.