ТАЛАССЕМИЯГА ЧАЛИНГАН БЕМОР БОЛАЛАР – АЛОҲИДА ЭЪТИБОРДА

Соғлиқни сақлаш вазири топшириғи асосида вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида талассемияга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни такомиллаштиришга доир йиғилиш ўтказилди.

Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Тешаев, вилоят қон хизмати ҳамда вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази раҳбарлари ва бошқалар мавзу доирасида сўз юритишди.

Қайд этилишича, талассемия қон билан боғлиқ генетик ва ирсий касаллик бўлиб, анемияга олиб келади. Вилоятимизда 60 нафар болада бу касаллик аниқланган.

Бундай беморларга тиббий ёрдам кўрсатишда донор қонини ҳар 21 кунда олиш, керакли препаратини умрбод истеъмол қилиб бориш, рационал овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига қатъий риоя қилиш жуда муҳим ҳисобланади.

Марказга келган беморлар маслаҳат поликлиникасида лаборатор ва инструментал текширувлардан ўтказилиб, зарур тавсиялар берилди.