ССВ: Қашқадарёда беларуслик кардиохирурглар иштирокида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди

🇺🇿🇧🇾 Шу йил 13 ноябрдан юртимизда Ўзбекистон – Беларусь соғлиқни сақлаш ва тиббиёт таълими кунлари бошланди.

📌 Унинг доирасида бир гуруҳ беларуслик мутахассислар тиббий кўрик ва юқори технологияли мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди.

🏥 Дастлаб Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида беморлар консилиум қилиниб, уларга зарур тавсиялар берилди.

📖 Шундан сўнг беларуслик тиббиёт фанлари доктори, академик Юрий Островскийнинг “Ўткир аорта синдроми: даволаш ва ечим”, “Юрак трансплантацияси кеча ва бугун” ҳамда “Юрак трансплантацияси ва ўткир аорта аневризмаси” мавзуларида маърузалари тингланди.

🔬 Қолаверса, шу куннинг ўзида хорижлик ва филиал мутахассислари ҳамкорлигида 4 нафар беморда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

🩺 Режага кўра, саломатлик кунлари доирасида Қашқадарёда яна 5 нафар бемор операция қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.