ССВ: Қаршида яна 2 нафар беморда буйрак трансплантацияси муваффақиятли бажарилди

✅ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалида 2 нафар беморда буйрак трансплантацияси муваффақиятли бажарилди.

📌 Яккабоғлик 34 ёшли бемор аёл Қ.О. 2015 йилдан бери сурункали гломерулонефрит бўйича даволаниб келган. 2016 йилдан бери гемодиализ муолажалари олишга мажбур бўлган аёлга опасининг бир буйраги кўчириб ўтказилди.

📌 Нишонлик 33 ёшли бемор эркак П.А. эса йил бошидан бери гемодиализ сеансини олиб келар эди. Беморга акаси донорлик қилди.

♻️ Айни пайтда иккала бемор ва донорларнинг аҳволи яхши. Кўчириб ўтказилган буйраклар меъёрда ишлаяпти. Даво муолажалари стандарт асосида давом эттирилмоқда.

💡 Операцияларни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг вилоят филиали малакали жарроҳлари бажаришди. Шундай қилиб, Қашқадарёда амалга оширилган трансплантация операциялари сони 5 тага етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.