ССВ: Юртимизда 22 та хорижий университет билан халқаро қўшма дастурлар асосида тиббиёт кадрлари тайёрлаш йўлга қўйилди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши давом этмоқда. Кун тартибидан тиббий таълим, соҳа ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш масалалари ўрин олган.

🗓 Қайд этилганидек, Президентимиз топшириқлари асосида кейинги 6 йилда юртимизда:

📊 Тиббиёт олий ўқув юртлари сони 11 тага етди. Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Навоий, Қашқадарё ва Наманган вилоятларидаги университет ва институтларда 6 та тиббиёт факультети ташкил этилди.

🏢 Бухоро давлат тиббиёт институтида Туркиянинг соғлиқ билимлари университети билан ҳамкорликда Туркия тиббиёт факультети, Тошкент шаҳрида Н.И. Пирогов номидаги Россия тиббиёт университетининг ҳамда Жиззах шаҳрида Қозон федерал университетининг филиаллари очилди.

👩🏻‍🎓 Россия, Корея, Германия, Беларусь, Туркия, Украина, Ҳиндистон, Италия, Хитой, Польша давлатларининг 22 та университети билан 12 та бакалавриат таълим йўналиши, 10 та магистратура ва 8 та клиник ординатура мутахассисликлари бўйича халқаро қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.