🏥 Мамлакатимизда тиббиётнинг хусусий секторини ривожлантириш, соҳага инвестицияларни кенг жалб этиш, хорижий сармоядорларга молиявий имтиёзлар бериш, бу орқали нодавлат шифохоналар сони ва улар кўрсатадиган тиббий хизматлар сифатини оширишга жиддий эътибор қаратиляпти.
(https://telegra.ph/file/88bb485ce5cc42e317e98.png)Хусусан, бу борада Президентимизнинг 6 та фармон ва қарорлари қабул қилиниб, тиббиётнинг хусусий сектори барча солиқ ва божхона тўловларидан озод қилинди. Қолаверса, ҳар қандай текширувлар Бизнес Омбудсмани рухсати билан амалга оширилиши белгиланди.
Шунингдек:
✅ хорижлик шифокорларнинг қисқа муддатга Ўзбекистонга келиб кетиш ва яшаш шартлари кескин соддалаштирилди;
✅ тиббий туризм бўйича тиббиёт муассасаларига белгиланган божлар бекор қилинди;
Натижада:
📌 Ўзбекистон тиббиётига охирги 5 йилда қарийб 1 млрд АҚШ доллари ҳажмидаги инвестициялар жалб этилди;
📌 сўнгги 6 йилда мамлакатимизда хусусий клиникалар сони 2,5 бараварга кўпайиб, 8 мингтани ташкил этди;
📌 юртимизда хорижий инвестициялар иштирокида фаолият олиб бораётган хусусий шифохоналар сони 159 тага етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.