Юртимизда оналар ва болалар, репродуктив ёшдаги аёллар зарур дори воситалари билан қўшимча равишда бепул таъминланмоқда.
🔴 Унга кўра:
✅ 2023 йил республика бўйича 6-23 ойлик бўлган жами 1,2 млн. нафар бола микронутриент кукуни билан бепул таъминланади.
📌 2-10 ёшдаги жами 6,3 млн. нафар болаларга гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар берилади.
Бундан ташқари:
✅ Ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 8,5 млн. нафар 3-15 ёшдаги болалар йод препарати билан бепул таъминланади.
📌 5,9 млн.нафар 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёлларга поливитамин, темир ва фолий кислотаси препарати бепул тарқатилади.
✅ Эшитиш қобилияти паст бўлган 250 нафар болага кохлеар имплант ўрнатилади.
📌 Спинал мушак атрофияси бор 112 нафар болани даволаш учун 120 миллиард сўмлик дори воситалари етказиб берилади.