Амрилло Иноятов,
Соғлиқни сақлаш вазири:
— Навоий вилояти соғлиқни сақлаш тизимида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, ҳудудда тиббиётни трансформация қилиш учун йил якунигача амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олишимиз керак.
Биринчи муаммо кадрлар масаласи. Ҳозир Навоий вилоятида 400 га яқин шифокор етишмайди.
Шу сабабли, бу ерда Бухоро тиббиёт институти филиалини ташкил қилиш тўғрисидаги ташаббусимизни қўллаб-қувватлайсизлар, деб ўйлайман.
Бундан ташқари, жорий йилда вилоятдан 150 нафар шифокор чет элга малака оширишга юборилади.
Яна бир янгилик: шу йилдан илк бор ҳамширалар ҳам чет элда билим ва тажриба ошириш имконига эга бўлади. Хусусан, Навоий вилоятидан 20 нафар реанимация ва анестезиология, жарроҳлик амалиётлари ҳамшираси Туркияга, шунингдек, 20 нафар патронаж ҳамшираси бу йўналишда илғор бўлган хорижий давлатларга жўнатилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.