🩺 Тез тиббий ёрдам хизмати сифати, энг аввало, «103» бригадаларининг чақириқ манзилига ўз вақтида етиб бориши билан белгиланади.
🚑 Аммо баъзан фуқаролардан “Тез ёрдам” автомашиналари бемор олдига кечикиб боргани ҳақидаги эътирозларни эшитамиз. Бунга эса кўпинча ёлғон чақириқлар сабаб бўлади.
📞 — 2023 йилнинг ўтган 6 ойи давомида “103” хизматига жами 1752 та ёлғон чақириқ келиб тушди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Мазкур кўрсаткични 2022 йилнинг айни шу даври билан таққосласак, қарийб 975 тага камайганини кўриш мумкин. Бироқ гап инсон саломатлиги ҳақида кетар экан бундай мурожаатларнинг биттаси ҳам кўп.
📈 Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида энг кўп ёлғон чақириқ Тошкент вилоятида кузатилиб, мазкур рақам 325 тани ташкил этди. Кейинги ўринда Фарғона вилояти қайд этилди — 284 та. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан 248 та ана шундай мурожаат келиб тушган.
📉 Энг кам ёлғон чақириқ эса Самарқанд вилоятида рўйхатга олинди — 17 та!
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.