📋 Вазирлар Маҳкамаси қарори (444-сон 04.09.2023 йил) билан “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилди.
(https://telegra.ph/file/da3634fecf4f1f1c9c8bf.png)🔰Низомга мувофиқ “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони билан:
📌 мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини умуммиллий ҳаракатга айлантиришга муносиб ҳисса қўшган барча даражадаги идора ва ташкилотлар ҳамда жамоатчилик вакиллари;
📌 жисмоний фаолликни кундалик одатга айлантириб, уни ўз жамоаси ва аҳоли орасида тарғиб қилишда алоҳида намуна бўлаётган шахслар ва спорт мураббийлари;
📌 зарарли одатларнинг олдини олиш, бартараф этиш, уларга қарши курашишда ижобий натижаларга эришган ва жамоатчилик назоратини самарали ташкил этишда фаоллик кўрсатган фуқаролар;
📌 аҳолининг соғлом овқатланишини йўлга қўйиш учун етарли шарт-шароитлар яратган шахслар;
📌 ҳудуднинг санитария-эпидемиологик осойишталиги, атроф-муҳит тоза ва озодалигини таъминлаш, аҳолида санитария-гигиеник кўникмаларни ҳосил қилиш ва мустаҳкамлаш орқали касалликларнинг олдини олишга эришган мутахассислар;
📌 сурункали касалликлар профилактикасида хавф омилларини бартараф этиш ва турмуш тарзини ижобий томонга ўзгартиришга ундайдиган долзарб материаллар тайёрлаган оммавий ахборот воситалари вакиллари;
📌 профилактик тиббиётни ривожлантиришга ва бу йўналишда малакали кадрларни тайёрлашга муносиб ҳисса қўшган тиббиёт соҳаси ходимлари ва бошқа мутахассислар.
✅ Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
🗓Ҳудудий соғлиқни сақлаш идоралари, республика даражасидаги давлат органлари, ташкилотлари ва жамоат бирлашмалари ҳар йили 1 октябрга қадар кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодларни Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади.
📝Номзодларни кўриб чиқиш учун 5 кишидан иборат комиссия тузилади.
⏩ Комиссия хулосаси асосида соғлиқни сақлаш вазирининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 1 ноябрга қадар чиқарилади.
❇️ Кўкрак нишони ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси — Тиббиёт ходимлари куни арафасида вазир томонидан тантанали тарзда топширилади.
‼️Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, вазирнинг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
💰Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.