Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилишида таъкидлаб ўтилганидек:
📆 Малака тоифасини бериш тизими 2023 йил 1 апрелдан бошлаб мутлақо янгича форматда йўлга қўйилади.
📤 Ушбу тизим босқичма-босқич трансформация ёки реабилитация қилинади.
Бунга кўра:
📲 талабгорларнинг ҳужжатлари онлайн қабул қилинади;
📊 талабгорнинг малака талабларига мувофиқлиги, назарий билимлари ва амалий кўникмалари 3 босқичлик тизимда баҳоланади;
🖥 инсон омилини камайтириш ва коррупцион хавфларни баратараф этиш мақсадида синов жараёнлари ҳам онлайн тарзда олиб борилади;
📌 тизимда фаолият юритаётган раҳбар кадрларни соғлиқни сақлашни бошқариш йўналишида тиббиёт дипломатиясига ўқитиш ташкил этилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.