🔎 Тиббиёт соҳасида яратилган соғлом рақобат муҳити туфайли аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва қамрови ошиб бормоқда.
🏥 Хусусан, сўнгги 7 йилда мамлакатимизда хусусий шифохоналар сони 2,5 баравар кўпайиб, 8,5 мингтага етди.
♻️ Давлат тиббиёт ташкилотлари вазифаларини босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш, кафолатланган тиббий хизматлар ҳажми доирасида улардан шундай хизматларни сотиб олишни йўлга қўйиш чора-тадбирлари жадал олиб борилмоқда.
🔬Давлат муассасаларида кўрсатилаётган юқори технологияли диагностика ва даволаш ишларини давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида ташкил этиш орқали бу секторнинг улуши йилдан йилга оширилади.
📊 Ҳозирги кунда уларнинг тиббий хизматлардаги улуши 20 фоиздан юқори.
📈 Бу кўрсаткич 2025 йилда 50 фоиз, 2030 йилга бориб эса 80 фоизга етказилиши ҳисоб-китоб қилинган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.