ССВ: Кафолатланган тиббий хизматлар ҳажми энг кўп учраётган касалликлар ва мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда шакллантирилмоқда

🩺 Бугун юртимизда тиббий хизматлар сифати ва қамровини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

📍Хусусан, аҳолига ихтисослаштирилган хизматларни яқинлаштириш ва кўламини кенгайтириш мақсадида:

✅ марказлар сони 10 тадан 25 тага, уларнинг ҳудудий филиаллари 2 тадан 270 тага оширилди. Бунинг натижасида ушбу муассасалар томонидан амалиётга татбиқ қилинган янги инновацион усуллар сони 260 тадан 2 084 тага ортди;

✅ телетиббиёт орқали ҳудудларда маслаҳат берилган беморлар сони 2020 йилда 8 952 нафарни ташкил қилган бўлса, 2022 йил якунига кўра, бу кўрсаткич 25 231 нафарга етди;

✅ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида 75 ўринли замонавий операцион блок қурилиб, фойдаланишга топширилди;

✅ 46 та оилавий шифокор пункти ва 35 та маҳалла тиббиёт пункти очилди ва 250 минг нафар аҳолига бирламчи тиббиёт яқинлаштирилди.

🏥 Маълумот ўрнида бугунги кунда юртимиздаги 9 370 та маҳалладан 6 359 тасига (67 фоиз) энг яқин тиббиёт муассасалари 3 км. гача бўлган масофани ташкил қилади.

🛣 2023-2024 йилларда қўшимча 1373 та тиббиёт муассасаини ташкил этиш режалаштирилган. Натижада 90 фоиз маҳаллада энг яқин тиббиёт муассасагача бўлган масофа 3 км.гача ва 10 фоиз маҳаллада эса 5 км.гача бўлади.

‼️ Айтиш лозимки, давлат томонидан бепул кўрсатиладиган “кафолатланган тиббий хизматлар ҳажми” энг кўп учраётган касалликлар ва мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда шакллантирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.