💉 Шу йил январь-май ойларида мамлакатимиз бўйича 12 млн. нафар болада бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши 13 турдаги вакцина билан эмлаш тадбирлари ташкил этилди.
♻️ Бунинг учун даволаш-профилактика муассасаларининг эмлаш пунктларида 13 турдаги юқумли касалликларга қарши вакциналар захираси яратилди. (https://telegra.ph/file/54b2c60a97c896d53618e.png)
Жумладан:
📌 республика бўйича 334 261 нафар гўдак вирусли гепатит В ва сил касаллигига қарши вакциналар билан;
📌 6 ёшдаги 354 562 нафар бола қизамиқ-паротит-қизилчага қарши вакцина билан;
📌 9 ёшдаги 281 241 нафар қизр одам папиллома вирусига қарши эмланди.
Шунингдек:
💯 353 558 нафар бола – ротавирусга қарши;
💯 362 029 нафар ўғил-қиз – пентавалент вакцинаси билан дифтерия, кўкйўтал, қоқшол, хиб, пневмококк инфекциясига;
💯 378 538 нафар бола – КПК вакцина билан қизамиқ-паротит-қизилчага қарши эмлаш воситасини олди.
✅ Бундан ташқари, республика бўйича 7 ёшгача бўлган 3,5 млн. нафар бола ўртасида қизамиқ-қизилчага қарши тегишли кўрсатма бўйича оммавий эмлаш тадбирлари ўтказилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.