Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилишида қайд этилганидек:
📌 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб коллеж ва техникумларда кадрлар тайёрлаш тизими мутлақо янги тартиб ва йўналишларда йўлга қўйилади;
🗓 бирламчи бўғин муассасалари учун коллежларда умумий амалиёт ҳамширасини тайёрлаш 2 йиллик дастур асосида амалга оширилади;
👩🏻⚕️ техникумларда ихтисослаштирилган ҳамширалар (хирургия, парамедик, анестезиология, физиотерапия, фельдшерлик, нур ва функционал диагностика, тиббий профилактика иши, фармацевт ассистенти, стоматология, ортопедик стоматология техниги) 3 йиллик дастур асосида тайёрланади;
🧑🏻🏫 олий таълим муассасаларида олий малакали ҳамширалар тайёрлаш 4 йиллик халқаро ўқув дастурлари асосида амалга оширилади. Талабалар 2 йил Ўзбекистонда, 2 йил хорижда таълим олади;
🏢 2023 йил февраль ойидан бошлаб 2-Республика тиббиёт коллежи негизида шифокор ва ҳамшираларни тайёрлаш бўйича Саудия Арабистонининг «Ал Ҳабиб академияси» ташкил этилади;
✅ Туркиянинг соғлиқ билимлари университети билан ҳамкорликда Ҳамширалар Академияси фаолияти йўлга қўйилади.
❗️Энг муҳими, шу йилдан ҳар бир коллеж ва техникумга халқаро қўшма таълим дастурларини жорий қилиш мажбурияти юклатилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.