Соғлом турмуш тарзи тарғиботи бўйича янги дастур ишлаб чиқилади

📋 Президент фармонига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти билан биргаликда икки ой муддатда 2024-2026 йилларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тўғри овқатланишни тизимли тарғиб қилиш ва оммалаштириш дастурини ишлаб чиқади.

📌 Унда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилади:

🎥 соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган йилига 25 тагача промо-роликлар, дастур ва телекўрсатувлар тайёрлаш;

📲 уяли телефон фойдаланувчиларига касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзи асослари бўйича ҳар куни қисқа хабарлар (SMS) юбориш;

🏆 журналистлар ва бошқа матбуот вакиллари ўртасида ҳар йили “Соғлом турмуш тарзи бўйича йилнинг энг яхши тарғиботчиси” танловини ўтказиш;

✈️ 🚞 бозорлар, самолёт, поезд, автобус, метро, супермаркетлар ва фуқаролар оммавий йиғиладиган бошқа жойларда соғлом турмуш тарзи бўйича роликлар намойиш қилиш, радиомаслаҳатлар тақдим қилиш ва буклетлар тарқатишни таъминлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.