Соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг 4 та асосий усули

Шуҳрат Эргашев,
тиббиёт фанлари доктори, профессор, шифокор-валеолог:

— Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, инсон саломатлиги 55 фоиз ҳолатда соғлом турмуш тарзига боғлиқ.

🧸 Ортиқча вазн ёки бирор ёндош касалликлари бор, соғлиғига етарлича эътибор бермайдиган кишиларда ҳар қандай касаллик оғир кечади.

🏃🏻‍♂️ Аксинча, иммунитети кучли, соғлом турмуш тарзига амал қилувчи инсонлар, ёшидан қатъий назар, хасталикни тез ва осон енгиб ўтади.

💊 Соғлом турмуш тарзига амал қилмаслик ноинфекцион касалликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Булар:
📌 юрак-қон томир;
📌 қандли диабет;
📌 онкологик;
📌 нафас йўллари хасталиклари кабилар бўлиб, Ўзбекистонда 78 фоиз ўлим ҳолатлари айни шу хасталиклар билан боғлиқ.

Хўш, юқумли бўлмаган хасталикларга чалинмаслик учун нима қилиш керак?

🔋 Биринчи навбатда тўғри ҳаёт тарзини йўлга қўйиш талаб этилади. Соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг эса 4 та асосий усули мавжуд:

🥒 тўғри овқатланиш;
🚴🏻 жисмоний фаоллик;
🧘🏻‍♂️ руҳий саломатлик;
🚬 зарарли одатлардан воз кечиш.

❗️Қачонки, халқимиз онгли равишда ўз истаги билан соғлом турмуш тарзи қоидаларига амал қилишга одатланса, уни ҳаётини бир бўлаги сифатида қарасагина самарали натижага эришиш мумкин.

♻️ Бир сўз билан айтганда, эндиликда касалликни даволаш эмас, аҳоли саломатлигини сақлаш, соғлом инсон, соғлом оила ҳамда соғлом жамиятни яратишга ҳаракат қилишимиз зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.