Марказ вакили, тиббиёт фанлари номзоди Дилшод Абдуназаров вилоят мутахассислари билан бирга 3 кун давомида имтиёзли тарзда 20 нафар беморда юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари ўтказишиб, сунъий гавҳар қўйишди.
Операция харажатлари давлат тиббий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланди.
Шунингдек, марказнинг малакали мутахассислари томонидан ногиронлиги бўлган 80 дан ортиқ беморга маслаҳат берилди.