Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янги ташаббусига кўра, жорий йил 1 июлдан 1 августгача юртимизда “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” акцияси ўтказилмоқда. Қарши туманида ҳам мазкур акция тадбирлари бўлиб ўтди

Қайд этиш зарурки, туманда 71 та мактабда жами 4532 нафар, 234 та мактабгача таълим ташкилотида 908 нафар мураббий  фаолият кўрсатмоқда.

Акция давомида улар профилактик ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳамда скринингдан ўтиш учун таклиф этилмоқда.

Акцияда тиббий текширув натижаларига мувофиқ аниқланган касалликлар бўйича давлат кўмагида уларнинг саломатлигини тиклаш ва мустаҳкамлаш чоралари кўрилади.

Қарши туманидаги 38-ўрта мактаб ўқитувчиси Шодиёна Муҳаммадиева ҳам тиббий кўрикда малакали шифокорлардан зарур тавсияларни олди. Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида даволаниши учун йўлланма олган кекса муаллима акция ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирди.