Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Қашқадарё вилоятига хизмат сафари чоғида Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали фаолияти билан танишди

🏥 Вазир муассасанинг болалар бўлимида бемор ўғил-қизларга совғалар улашиб, уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди, яратилган шароитлар ва бу борадаги муаммолар билан қизиқди.

♻️ Бундай мулоқот филиалнинг кимё-терапия бўлимида ҳам ўтказилди. Кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифат ва самарадорлигини ошириш, дори-дармонлар таъминотини яхшилаш юзасидан масъулларга зарур кўрсатмалар берилди.

🏢 Ўз навбатида, бу ерда қурилиши кўзда тутилаётган бино-иншоотлар бўйича ҳам тавсиялар айтилди.

‼️Шунингдек, вазир Қашқадарё вилоятининг чекка ва олис ҳудудларида жойлашган қатор тиббиёт муассасалари фаолияти билан боғлиқ муаммоларни жойида ўрганиб, уларнинг тезкор ечимини топиш чораларини кўрмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.