Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Қашқадарё вилоятига хизмат сафари чоғида мазкур шаҳарчада бўлиб, бу ерда ўтказилган «Саломатлик сайли»да иштирок этди

Миришкор тумани Помиқ шаҳарчаси — Қарши шаҳридан салкам 100 километр олисда жойлашган. Ҳудудда истиқомат қилувчи қарийб 20 минг нафар аҳоли учун 1 та поликлиника ва 1 та клиник шифохона тиббий хизмат кўрсатади.

Акция давомида вазир ҳар бир фуқаронинг мурожаатига қулоқ тутиб, касалликлар аниқланган ижтимоий ҳимояга муҳтож, сурункали хасталиги бор беморларни вилоятнинг ўзида бепул соғломлаштириш бўйича масъулларга зарур топшириқлар берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизм  хизмати