«САЛОМАТМИСИЗ, ЛАНГАРЛИКЛАР?»

Чироқчи туманининг олис ва тоғли Лангар маҳалласида воҳа марказидан келган малакали шифокорлар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Унда 417 нафар фуқаро иштирок этди.  Уларнинг 147 нафарида касаллик аниқланди. 123 нафарига амбулатор шароитда даволанишга тавсия берилди. Вилоят муассасаларида даволанадиган беморлар сони 7 нафарни ташкил этди. Қолган 17 нафар бемор туман шифохонасида даволанадиган бўлди.

Тадбирда иштирок этган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Тешаев аҳоли билан мулоқотда бўлди. Уларнинг тиббий муаммоларини ҳал этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.