РШТЁИМ ҚАШҚАДАРЁ ФИЛИАЛИДА ИЛК МАРТА 3 НАФАР БЕМОРДА НОЁБ КАРДИОЛОГИК ОПЕРАЦИЯЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалида илк бор 3 нафар беморда ишлаб турган юракда аорта-коронар шунтлаш амалиётлари бажарилди.

Мазкур юқори технологияли операциялар республика профессор ходимлари ва кардиожарроҳлари томонидан филиал шифокорлари учун маҳорат дарси тарзида амалга оширилди.

Айни пайтда операция қилинган, 60 ёшни қоралаган учала эркак – Ғузор туманилик С.Р., Д.К. ва Қарши шаҳрилик И.З.нинг аҳволи қониқарли, даво муолажалари стандарт асосида давом эттирилмоқда.