Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалида «Коррупция – тараққиёт кушандаси» мавзуида мулоқот ташкил этилди

Вилоят прокуратураси, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси, вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси мутасаддилари иштирокида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалида «Коррупция – тараққиёт кушандаси» мавзуида мулоқот ташкил этилди.

“Ҳалоллик вакцинаси” билан ишлаш тиббиёт ходимларининг энг катта шиори, байроғи бўлиши керак», – деб таъкидлаган эди давлатимиз раҳбари. Бу иқтибосни алоҳида қайд этган мутахассислар муассаса жамоасига Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни, Президентимизнинг бу борадаги фармон ва қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот беришди.

Тиббиёт ходимларининг мавзуга доир саволларига батафсил жавоб қайтарилди.