Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиалида мазкур марказ директори Азамат Юсупов бошчилигидаги малакали мутахассислар томонидан 100 дан ортиқ беморлар кўрикдан ўтказилиб,  тегишли тавсиялар берилди. 11 нафар беморда юқори технологияли операциялар бажарилди.

Шунингдек, марказ раҳбари томонидан Шаҳрисабзда кўз шифохонаси – марказнинг иккинчи филиалини ташкил этиш бўйича мутасаддилар билан музокаралар олиб борилиб, бу борадаги вазият батафсил ўрганилди, зарур таклифлар тайёрланмоқда.