Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида марказ мутахассислари ҳамкорлигида икки кун давомида навбатдаги юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари ташкил этилди

Марказ етакчи мутахассислари Муроджон Темиров, Сардор Тошмуҳамедов, Қарши филиалининг малакали жарроҳлари Аббос Мажидов, Шокир Лутфуллаев ва Даврон Бердиев томонидан 20 нафар бемор кўзларига сунъий гавҳар қўйилди.

Барча операциялар имтиёзга эга беморлар учун бепул ўтказилди.

Шунингдек, 50 дан ортиқ бемор кўрикдан ўтказилиб, амбулатор маслаҳатлар берилди.