Президент қарори: “KfW” банки Ўзбекистон билан соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш бўйича ҳамкорлик қилади

❗️Ўзбекистон Республикаси ва Германиянинг “KfW” банки ўртасида “Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича битим имзоланди.

💰Битимда лойиҳани молиялаштириш учун:

💯5 йиллик имтиёзли давр билан 12 йил муддатга 45 миллион евро миқдорида қарз битими;

💯5,5 миллион евро миқдорида грант ажратилиши белгиланган.

🧮 Ушбу маблағлар:

📌соғлиқни сақлаш тизимига илғор рақамли технологияларни татбиқ этиш;
📌рақамли соғлиқни сақлаш платформасини яратиш;
📌соҳанинг барча даражаларидаги даволаш профилактика муассасалари учун маълумотлар базаси комплексини жорий этиш;
📌 дастурий таъминот ва электрон платформани ишлаб чиқиш мақсадида сарфланади.

✅ Бу лойиҳани амалга ошириш “йўл харитаси”, чора-тадбирлар режаси, техник-иқтисодий кўрсаткичлари, қарз маблағларини қайтариш, шу жумладан, қўшимча ҳақ ва фоизлар тўлашнинг прогноз жадвали 2023 йил 1 май куни қабул қилинган «Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори асосида тартибга солинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.