📋 Президентимизнинг “Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–296-сон, 08.09.2023 й.) қабул қилинди.
🗓 Унга кўра, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасаларининг самарали бошқарув тизимини яратиш мақсадида 2023 йил 1 октябрдан бошлаб:
🏢 Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази, Республика “Она ва бола скрининг” маркази негизида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази;
🏥 ҳудудий перинатал, аҳоли репродуктив саломатлиги ҳамда “Она ва бола скрининг” марказлари негизида марказнинг 14 та ҳудудий филиаллари ташкил этилади.
❇️ Қарорга мувофиқ, оналар саломатлигини муҳофаза қилишнинг такомиллаштирилган тиббий профилактика ва патронаж тизими жорий этилади.
🧑🏻⚕️Хусусан, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида “тиббиёт бригадалари”:
🤰🏻ўзларига бириктирилган ҳудудларда ҳомиладор аёлларни аниқлайди, уларни ҳисобга олиш ва даврий тиббий кўрикдан ўтишини ташкил этади;
📌 туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг “Аёллар маслаҳатхонаси” бўлими билан биргаликда ҳомиладор аёллар ҳолатини доимий мониторинг қилиб боради ҳамда хавф омиллари аниқланганда Марказнинг ҳудудий филиалларига юборади;
🟢 туғуруқдан кейинги даврда она ва боланинг даврий патронажини олиб боради ҳамда исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш чораларини кўради;
🩺 репродуктив ёшдаги аҳоли ва ҳомиладор аёллар ўртасида тиббий маданият, касалликлар профилактикаси ва соғлом оилани режалаштириш бўйича тарғибот ишларини олиб боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.