Президент фармони: Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси дирекцияси ташкил этилади

🗓 Янги фармон асосида:
2024 йил 1 январдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати тузилмасида вазирлик бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси дирекцияси ташкил этилади.

📌 Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси мазкур Фармонда назарда тутилган бирлаштирилаётган жамғармаларнинг барча мажбуриятлари ва даромадлар манбалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

♻️ Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси маблағлари унинг кузатув кенгаши қарорига асосан қатъий равишда ушбу Фармонда кўрсатилган йўналишларга сарфланади.

❗️Тиббиётни ривожлантириш жамғармасининг жорий молия йилида фойдаланилмаган (ўзлаштирилмаган) маблағлари кейинги молия йилига ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.