Тиббиёт соҳаси ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказган Президентимиз «Сизлар билан мана шундай янгича шаклда тиббиёт соҳасидаги муаммо ва камчиликлар, устувор вазифалар ҳақида батафсил фикрлашиб олдик. Кўпгина масалаларни ҳал этиш бўйича амалий ечимларни топдик», дея таъкидлаган эди.
Айни шу мақсадда, бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов воҳамиз тиббиёт ходимлари билан учрашиб, уларнинг соҳани ривожлантириш бўйича таклиф, муаммо ва камчиликларини тинглади. Учрашувда Президентимиз ташаббуслари билан соҳада олиб борилаётган ишларни ҳар бир фуқаро ҳис қилиши, сифатли ва тезкор тиббий хизматларни амалга ошириш учун барча бирдек масъул экани таъкидланди.
Мулоқот давомида тиббиёт ходимларининг замонавий ва халқчил тиббий хизматни амалга ошириш борасидаги кўплаб таклифлари ўртага ташланди. Фаолияти давомида ўзи ёки бемор дуч келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича ҳам чора-тадбирлар белгилаб олинди.