Ортиқча тана вазни (тана вазни индекси 25-29,9 кг/м²) ва семизлиги бўлган (тана вазни индекси 30 кг/м² га тенг ва ундан кўп) хамда бел айланаси меъёрдан юқори бўлган (эркакларда 94 см дан, аёлларда 80 см дан кўп) шахслар учун соғлом турмуш тарзи тавсиялари

1-қоида

✅ 3 маҳал асосий овқат қабул қилиш шарт:
–  Нонушта
–  Тушлик
–  Кечки овқат

✅ Асосий овқатни иложи борича, қоринни очирмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак.

✅ Асосий овқатдан олдин бир стакан сув ичиш лозим.

2-қоида

✅ Сув ичилганидан кейин, асосий овыатдан олдин, хом сабзавотларни (помидор, бодиринг, ҳар хил карам турлари, редиска, булғор қалампири, қизил сабзи, турп, пиёз салат барги ва бошқа кўкатлар) алоҳида ёки салат кўринишида истеъмол қилинг. Салатга магазин майонезини ишлатмаслик керак, уйда қилинган майонез, қатиқ/сузма ёки зайтун, кунгабоқар ёғи, ёки лимон шарбатини қўшиш мумкин.

3-қоида

✅ Асосий овқатдан 2 соат оралиғида 30 минутгача жисмоний юклама (1секундда 2 қадам ташлаб пиёда юриш ёки рақс тушиш ёки велосипед ҳайдаш ёхуд шунга ўхшаш жисмоний фаоллик) қилиш шарт.

4-қоида

✅ Ҳўл меваларни куннинг биринчи ярмида асосий овқатдан 2 соат кейин истеъмол қилиш лозим.

5-қоида

✅ Агарда уйқуга кетишдан олдин қорин очса, сувда қайнатилган 2 та тухум оқини ёки 50-100 грамм атрофида оқ гўшт (товуқ, курка тўш гўштлари, судак балиғи ёки шунга ўхшаш балиқлар) ёки ярим стакан ёғсиз қатиқ/кефир истеъмол қилса бўлади.