Ортиқча вазнга эга аҳоли улушини 50 фоизга камайтириш режалаштирилмоқда

📉 “Аҳоли саломатлиги — 2030” стратегияси лойиҳасига кўра, аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали ортиқча вазнга эга аҳоли улушини 50 фоизга ва семизлиги мавжуд аҳоли улушини 23 фоизга қадар камайтириш мўлжалланган.

🥗 Мактабгача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланиш таъминланади. Бунда болалар ва ёшлар ўртасида семизлик 30 фоизга қисқартирилади.

👩‍🏫 Ҳар бир инсоннинг ўз саломатлигига масъуллигини ошириш назарда тутиляпти. Превентив тиббиётни фундаментал ривожлантириш, таълим тизимидан бошлаб валеология асосларини сингдириш ҳам режалаштирилган.

🚬 🚫 Аҳоли орасида зарарли одатларга қарши курашиш, тамаки чекувчилар улушини 10 фоизга камайтириш мўлжалланмоқда.

🔬 Бундан ташқари, Ўзбекистон аҳолиси орасида халқаро қабул қилинган стандарт методология асосида кенг кўламли тадқиқотлар ўтказилади.