🏢 Президентимизнинг “Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ янги ташкил этиладиган Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий филиаллари:
📌 хавф омиллари аниқланган аёлларни тиббий текширувдан ўтказади, уларни даволайди ҳамда зарур ҳолларда республика даражасидаги тиббиёт муассасаларига йўналтиради;
📌 никоҳланувчилар, ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёллар ҳамда чақалоқларни молекуляр тиббий-генетик текширувлардан ўтказади;
📌 ирсий касалликлар аниқланган болаларни махсус дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлайди;
📌 соғлом оилани режалаштириш ҳамда исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш чора-тадбирларини амалга оширади.
Шунингдек, Республика перинатал маркази:
✅ эрта туғуруқ хавфи бўлган ҳомиладорларга, шунингдек, муддатига етмасдан (22-28 ҳафталик) туғилган чақалоқларга барча турдаги тиббий хизматлар кўрсатади;
✅ алоҳида тиббий кўрсатмаларга асосан ҳомиладорлар ва чақалоқларга Марказнинг ҳудудий филиалларида консультатив ёрдам беради ҳамда зарур ҳолларда уларга тиббий стационар ёрдам кўрсатади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.