Бугундан тиббиёт карвони вилоят марказидан яна ҳудудларга отланди. Республика ишчи гуруҳи ўрганишлари жараёнида Муборак тумани Қарлиқ маҳалласидаги 23-оилавий поликлиникада ташкил этилган чуқурлаштирилган тиббий кўрик давомида жами 322 нафар фуқаро малакали мутахассислар назоратидан ўтиб, зарур ёрдам ва тавсияларни олишди.
Уларнинг 109 нафарида турли касалликлар аниқланди. 82 нафарига амбулатор шароитда даволаниш тавсия этилди, 16 нафарига туман, 10 нафарига вилоят, 1 нафарига республика муассасаларида даволаниш учун йўлланма берилди.
Шу куннинг ўзида вилоят мутахассислари томонидан 2 нафар беморда юқори технологияли видеолапараскопик холецистэктомия операциялари муваффақиятли ўтказилди.