Шаҳрисабз туманида олис тоғлар бағридаги Ғелон ва Тамшуш қишлоқларида тиббий кўрик ўтказилди.
Ғелонда малакали тор соҳа мутахассислари томонидан 3-4-хавф гуруҳларига кирувчи фуқароларнинг 346 нафари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 4 нафарига вилоят, қолганларига туман муассасаларида даволаниш тавсия этилди. Ётиб қолган 7 нафар беморнинг уйига бориб, кўрикдан ўтказилди.
Тамшушдаги тиббий кўрик ташаббусли бюджет ҳисобидан қурилган янги маҳалла тиббиёт пунктининг очилиш маросими билан бошланди.
85 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди, 3 нафарига туман шифохонасида даволаниш тавсия этилди. 2 нафари хонадонининг ўзида кўрикдан ўтказилди. Қолганларга амбулатор даволаниш бўйича тавсиялар берилди.
Малакали тиббий хизматни халқимизга янада яқинлаштиришга хизмат қилган мазкур тадбирлар тоғликларни мамнун этди.