ОИТСга ҚАРШИ КУРАШ МАРКАЗИ МОБИЛЬ КЛИНИКАСИ-ВОҲАМИЗДА

ОИВ/ОИТС, жинсий йўл билан юқадиган касалликлар ва вирусли
гепатитнинг, айниқса ушбу инфекцияларга кўпроқ мойил бўлган аҳоли гуруҳлари, шу жумладан мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида тарқалишининг олдини олиш учун Республика ОИТСга қарши кураш маркази мобиль клиникаси вилоятимизга келди.

Россиянинг “ОИТС Инфосвяз” жамғармаси томонидан тақдим этилган махсус мобиль клиника томонидан 23-28 март кунлари давомида вилоятимизнинг Шаҳрисабз, Китоб ва Кўкдала туманларида аҳоли вакиллари тиббий кўрикдан ўтказилиши кўзда тутилган.

Мобиль клиника мутахассислари томонидан Шаҳрисабз туманида кўп тармоқли марказий поликлиника ва 37-оилавий поликлиникада аҳоли учун тиббий кўрик ҳамда экспресс усулидаги лаборатория текширувлари ўтказилди.

Шунингдек, аҳоли орасида мавзуга доир тарғибот ва ташвиқот тадбирлари ҳам амалга оширилиб, буклетлар тарқатилди.