Косон туманидаги 20-сонли оилавий поликлиниканинг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Поликлиника бир неча йилдан бери собиқ жамоа хўжалигининг мослаштирилган эски биносида фаолият кўрсатаётган эди. «Обод қишлоқ» дастури доирасида 2 миллиард 232 миллион сўм маблағ ҳисобига бунёд этилган янги бинода ҳудуд аҳолисига бирламчи тиббий-санитария хизматини кўрсатиш борасида барча имкониятлар яратилди.
– Бу ерда Гулобод, Наврўз, Замин, Тошкўприк маҳаллаларининг 17 660 нафар аҳолисига тиббий хизмат кўрсатилади,- дейди оилавий поликлиника мудири Салима Қўйлиева.- Янги бинонинг фойдаланишга топширилиши улар учун жуда катта қулайлик бўлди.