НИШОНДАГИ «САЛОМАТЛИК САЙЛИ» ИШТИРОКЧИЛАРИ 1400дан ОШДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган «Саломатлик сайиллари»нинг навбатдаги тадбирлари Нишон туманидаги «Истиқлол» истироҳат боғида ташкил этилди.

Тадбир давомида Нишон туманидаги маҳаллалардан келган 1400 дан ортиқ киши пойтахтдаги ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ҳамда Қаршидаги даволаш-профилактика муассасаларининг малакали мутахассисларига кўриниб, керакли тавсияларни олишди.

Сайилда жам бўлган отахонлар эл саломатлиги, инсон қадрини таъминлаш йўлида куюнчаклик билан хизмат қилаётган Президентимиз ва тиббиёт ходимлари ишларига ривож тилаб, дуо қилишди.

«Саломатлик сайли» эртага Чироқчи туманида давом этади.