НЕЙРОХИРУРГИЯ ЙЎНАЛИШИДА ЯНГИ ТИББИЙ УСКУНАЛАР ОРҚАЛИ МУРАККАБ ОПЕРАЦИЯЛАР БАЖАРИЛДИ

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази базасида ташкил этилган Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё минтақавий филиалига замонавий наркоз аппарати ва нейрохирургик операцион микроскоплар келтирилди. Вилоят ҳокимлиги томонидан ажратилган 2 миллиард сўм маблағ эвазига келтирилган янги тиббий ускуналар шарофати билан филиалда илк бор микроскопик усулда дастлабки 3 нафар беморда “Бош мия ҳажмли ҳосиласи” юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли бажарилди.

Айни пайтда беморларнинг аҳволи яхши, даво муолажаларини давом эттиришмоқда.

Филиалда келгусида юқори технологияли операциялар турларини янада ошириш кўзда тутилган. Масалан, бош ва орқа мия калла суяги, умуртқа поғонаси, юз нерв ҳамда переферик нерв ўсмалари бўйича ноёб амалиётларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.