НАВБАТДАГИ МАНЗИЛ – МУБОРАК ТУМАНИ

Ҳудудларда ташкил этилаётган комплекс ўрганишларнинг навбатдаги манзили Муборак тумани бўлди.

Маълумки, ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда Президентимиз Республика марказлари билан бирламчи бўғин ўртасида интеграция йўқлигини қайд этди. Бирламчи тиббиёт тизимини аҳолимиз талабига мослаштириш ишларини давом эттириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Эндиликда хавф гуруҳига кирувчи аҳолини юрак қон-томир, онкология ва эндокрин касалликлари скринингидан ўтказиш тизими ўзгартирилади. Хусусан, скрининг учун бевосита республика кардиология, эндокринология, онкология марказлари жавоб беради.

Туман тиббиёт бирлашмасида ўтказилган йиғилишда ўрганишлар жараёнида мана шу омиллар алоҳида эътиборга олиниши зарурлиги қайд этилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги тиббиёт муассасаларида бўлиб, ислоҳотларнинг боришини мониторинг қилишди ва зарур тавсияларни беришди.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.