Муротжон Азимов бемор болажонлар ҳолидан хабар олди

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов Қарши шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиалида бўлиб, марказда даволанаётган болажонлар билан учрашди. Уларга 1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан совғалар улашиб, кўнгилларини шод этди.

– Болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгаларидир, – деди вилоят раҳбари. – Бинобарин, уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир. Хусусун, Президентимиз томонларидан марказда яратилган шарт-шароитлар беморларни тез орада соғайиб, оиласи бағрига қайтишига ва бахтли ҳаёт кечиришига қаратилган.