Муборак тумани тиббиёт бирлашмасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ажратилган лапароскоп ускунаси орқали илк юқори технологияли операциялар бажарилди.
38 ёшли бемор Б.Т.ни ўнг қовурға ёйи остида оғриқ, кўнгил айниши ва иштаҳанинг пастлиги безовта қилиб келган. Беморга «Ўт-тош касаллиги. Ўткир тошли холицистит хуружи» ташхиси билан “Лапароскопик холецистэктомия” операцияси ўтказилди.
37 ёшли бемор М.М.ни қорин бўшлиғининг пастки соҳасида оғриқ, ҳайз циклининг бузилиши каби шикоятлар безовта қилиб келган. «Икки томонлама тухумдон кистаси» ташхиси қўйилган беморда “Лапароскопик кистэктомия” ИЖК операцияси бажарилди.
Иккала жарроҳлик амалиёти ҳам муваффақиятли якунланди. Айни пайтда беморларнинг аҳволи яхши. Лапароскоп шарофати билан операциялар кам жароҳатли кечгани боис уларга икки-уч кунда уйларига рухсат берилади.