Мисрдан Ўзбекистонга гепатит С касаллигига қарши дорининг навбатдаги партияси етказилди

“Дунё” ахборот агентлиги хабарига кўра, “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган гепатит С касаллигига қарши “Даклатасвир” дори воситасининг навбатдаги қисмини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга бепул етказиб берди.

Умумий ҳажми 12 мингдан ортиқ мазкур препаратлар Республика вирусология илмий текшириш институти томонидан ушбу касалликдан азият чекаётган беморларга тақсимланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Миср соғлиқни сақлаш идоралари ўртасидаги ҳамкорлик туфайли 2023-2024 йилларда гепатитга қарши умумий қиймати 4,8 миллион долларлик 800 минг дона (40 тоннага яқин) “Даклатасвир” ва “Софосбувир” дори воситалари мамлакатимизга бепул етказиб берилиши белгиланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.