МАРКАЗ ДИРЕКТОРЛАРИ ҚАШҚАДАРЁДА ТИББИЙ КЎРИКЛАР ТАШКИЛ ЭТИШДИ

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Хуршид Фозилов ҳамда Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Феруз Тўраев бошчилигидаги бир гуруҳ мутахассислар воҳамизда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган кўрикларда Қарши туманидан 200 нафарга яқин, Деҳқонобод туманидан эса 60 дан ортиқ фуқаро қамраб олинди. Оғир аҳволда ётган беморларнинг уйларида текширувлар ўтказилиб, зарур тавсиялар берилди.