😓 Иссиқ кунларда инсон танаси кўп суюқлик йўқотади. Бундай пайтда организмнинг сув балансини керакли ичимликлар билан тиклаш жуда муҳим.
🚰 Чанқоқ пайти оддий сувдан ташқари ўсимлик чойлари (ромашка, ялпиз ва бошқалар), олча, олхўри каби нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар ва албатта, айрон ичиш жуда фойдали.
🥛 Айрон чанқоқни босиши билан бирга, иштаҳани ҳам кўтаради, ичак микрофлорасини тозалайди, нафас олиш ва юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилайди, иммунитет ва асаб тизими учун ҳам кони фойда.
🦠 Кўп айрон ичадиган инсонларда дисбактериоз кам учраши ҳам исботланган.
🥒 Яна шундай маҳсулотлар борки, улар ҳам чанқоқни яхши босади. Буларга бодринг, селдерей, қовун, тарвуз, апельсин киради.
🫕 Айниқса, ёзги таом бўлмиш окрошка ҳам чанқоқни босади ҳамда у керакли микроэлемент ва витаминларга бойдир.
🚱 Бироқ ёзда озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар таркиби тез бузилишини эътиборга олсак, бозорларда, йўл ёқаларида сотиладиган қўлбола ҳамда яроқлилик муддати ўтган ичимликларни ичиш саломатлик учун хавфли.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.