КЎКДАЛАДА 608 НАФАР ФУҚАРО ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

Вилоят шифохоналари ҳамда Кўкдала тумани тиббиёт бирлашмасининг малакали тор соҳа мутахассислари “Инсон қадри учун!” шиори остида “Кўкдала” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этишди.

Кўрикдан ўтказилган жами 608 нафар фуқаронинг 61 нафарида сурункали касалликлар аниқланиб, босқичма-босқич туман шифохонасида, 9 нафарига эса вилоят шифохоналарида даволаниш учун йўлланма берилди. 3 нафар беморда юқори технологияли операция ўтказиш белгиланди. 172 нафар бемор амбулатор даволанишга йўналтирилди.