Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан эълон қилинган «Кексалар саломатлиги ойлиги» доирасида вилоятимизда ҳам бир қатор тадбирлар уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.
Кўкдала тумани Мангуюрт маҳалласида жойлашган 1-касб- ҳунар мактабида мазкур ойлик доирасида ўтказилган мақсадли тиббий кўрикда 443 нафар отахон ва онахон иштирок этди.
Уларнинг 409 нафарида турли касалликлар аниқланди. 28 нафар беморга туман, 6 нафарига вилоят муассасаларида даволаниш учун йўлланма берилди. Қолганларига амбулатор шароитда даволаниш тавсия этилди.