Бугун Кўкдала туманида «Саломатлик сайли» тадбирлари ўтказилди.
Тумандаги касб-ҳунар мактабида ташкил этилган сайил асл саломатлик байрамига айланди.
Жами 511 нафар фуқаро пойтахт ва вилоят марказидан келган малакали шифокорлар кўригидан ўтишди. Уларнинг 155 нафарига амбулатор муолажа, 44 нафарига туман, 12 нафарига вилоят шифохоналарида даволаниш тавсия этилди. 4 нафар беморда юқори технологияли операциялар ўтказиш режалаштирилди.
Саломатлик сайли эртага Яккабоғда давом этади.