КУН ТАРТИБИДА – ҚАРШИ ВА МУБОРАК ТУМАНЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида Қарши ва Муборак туманларида олиб борилган комплекс ўрганиш натижалари таҳлил қилинди.

Унда сўз олган масъуллар мазкур туманлардаги бирламчи бўғин, ихтисослаштирилган хизмат, скрининг тадбирлари сингари долзарб йўналишлар хусусида батафсил сўз юритдилар. Бу борада йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Йиғилишда Президентимизнинг 2024 йил 9 февралда қабул қилинган ПҚ-67-сонли “Қашқадарё вилоятида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори олқишлар билан қарши олинди ва воҳа тиббиётини янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида қайд этилди.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.