Косон туман аҳолисига травматологик хизмат яхшилаш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси травматология бўлимида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали мутахассислари билан биргаликда юқори технологияли операциялардан йирик бўғимлар артроскопик операциялари йўлга қўйилди.
Косон туман Қуйи Оброн махалласида яшовчи 1973-йил туғилган бемор Бобомуродов Ғофурга ўнг тизза бўғими диогностик ортроскопияси, ўнг тизза бўғими медиал менис орқа қирғоғи портциал менискоэктомияси операцияси ўтказилди